Таянч докторантурага ҳужжатларни юбориш.

Таянч докторантурага кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

— ариза;

— қисқача биографик маълумотнома;

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

— олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

— нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида учта);

— етакчи олимлардан бирининг илмий маслахатчи сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.      

Хар бирини батафсил кўриб чиқамиз.

Ариза. Ариза намунаси файлда бириктирилган. Ариза қўлёзма бўлади. Аризани ёзиб, талабгор ўзи имзолайди. Бўлди, ариза бошқа одамлар имзолаши шарт эмас (кафедра мудири, декан ва бошқаларнинг имзоси шарт эмас). Сўнг ариза сканер қилинади ва тизимга PDF шаклда юкланади.

Қисқача биографик маълумотнома (объективка). Ушбу ҳужжат Word дастурида бажарилиб PDF дастурида шакллантирилиб тизимга юкланади. Мазкур ҳужжатни девон хонадан ёки ходимлар бўлимидан имзолаш ва муҳр қўйидириш ШАРТ ЭМАС.

Меҳнат дафтарчаси. Меҳнат дафтарчаси нусхаси ходимлар бўлими ходимлари томонидан муҳр билан тасдиқланади ҳамда сканер қилинади, PDF файл яратилади. ЁКИ меҳнат дафтарчаси оригинали сканер қилинади PDF файл яратилади ва тизимга юклатилади.

Магистр дипломи. Магистр дипломи сканери PDF файл яратилади ва тизимга юклатилади. Мазкур ҳужжатни девон хонадан ёки ходимлар бўлимидан имзолаш ва муҳр қўйидириш ШАРТ ЭМАС.

Нашр этилган илмий ишлар рўйхати. Ушбу рўйхат намунаси файлда келтирилган. Файлдаги жадвал тўлдирилади (талаб асосида камида 2та тезис ва битта илмий журналдаги мақола бўлиши шарт, бу минимал талаб. Мақолаларни имзолаш ёки муҳр қўйиш шарт эмас). Жадвал охирида талабгор ва университет (ёки талабгор фаолият олиб бораетган ташкилот раҳбари) илмий котиби тасдиқлади, девонхонада муҳр қўйидириш лозим. Ушбу ҳужжат сканер қилиниб PDF файл яратилади ва тизимга юклатилади.

Етакчи олимлар розилиги. Мазкур ҳужжат иловаси файлда келтирилган. Бу бўлажак илмий раҳбарнинг дастлабки розилиги, яъни агар талабгор ўқишга кирса уни илмий раҳбари тайин бўлди дегани. Агар мазкур ҳужжат тақдим этилмаса университет раҳбарияти ўқишга кирган талабгорга илмий раҳбарни ўзи белгилаши лозим.

Барча ҳужжатлар PDF шакли тайёр бўлгандан сўнг http://phd.mininnovation.uz/ сайтидан талабгор регистрациядан ўтади, ҳамда ихтисосликни ва университетни танлаб ҳужжатларни тизимга юклайди. Тизимга ариза, объективка, меҳнат дафтарчаси, магистр дипломи, илмий ишлар рўйхати, ариза ва розилик хати ҳамда камида 3та мақола (минимал талаб: 2та тезис ва 1та илмий журналдаги мақола) юклатилади.

Тизимда ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида хабар келиши билан, ҳужжатларни қоғоз кўринишида Илмий бўлимга топшириш шарт.

Барча ҳужжатлар (онлайн ва офлайн шаклдаги) 15 октябрГАЧА қабул қилинади.

Leave a Reply