“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” Республика танловида ТТЙМИ ёш олимларининг иштироки натижалари

Институтимизнинг, “Ёш олимлар” кенгаш аъзоси, “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси доценти Саид Санатович Шаумаровнинг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” Республика танлови ва “Ёш мутахассислар” IV Республика форумида иштирок этди.

 

Шаумаров Саид Санатович
Шаумаров Саид Санатович

2016 йилнинг 22-24 август кунлари ўтказилган танловнинг якуний босқичида 14 та мутахассисликлар: ҳаво йўллари, банк, геология, кимё, металлургия, озиқ-овқат, спорт, медицина, транспорт, энергетика ва ҳ.к. сохалар бўйича Республикада 1, 2, 3- ўринларга сазовор бўлган жами 42 энг фаол ёш мутахассислар қатнашди. Бунда ўз мутахассислиги бўйича Республикада 1- ўринга сазовор бўлган ғолибларнинг илмий ва амалий лойиҳалари Қибрай туманидаги “Бўстон” санаториясида “Ёш мутахассислар” IV Республика форумида тақдимоти ўтказилди.«Энг фаол ёш мутахассис» Республика танлови Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа бир қатор мутассади ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказиб келинадиган тадбир ҳисобланади.

“Ёш мутахассислар” IV Республика форумида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш темирйўлчи” номинацияси ғолиби сифатида қатнашди.

Шаумаров Саид Санатович
Шаумаров Саид Санатович

22-23 август кунлари Ҳайъат аъзолари ва махсус комиссия олдида ўтказилган лойиҳалар тақдимотининг якунига кўра “Ўзбекистонда бинолар энергия самарадорлигини ошириш” мавзусидаги илмий лойиҳа билан 14 та мутахассислик орасидан “Янги ишланма ва лойиҳаси” учун алоҳида пул мукофоти (гранпри)га сазовор бўлди.

24 август куни “Ёшлар ижодиёт саройи”да “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловида “Энг фаол ёш темир йўлчи” номинацияси бўйича ғолиблик сертификати ҳамда “Ёш мутахассислар” IV Республика форуми доирасида ўтказилган танловнинг гранпри сертификатини Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Т.К.Нарбаева ва Савдо саноат палатаси раиси А.Э.Шайхов томонидан тантанали мажлисда тақдим этилди.